Конте «Реал»га тайинланса, бир футболчини олиб келмоқчи
Oct. 18, 2018, 8:44 p.m. 17727

Италиялик мутахассис Антонио Конте «Реал» бош мураббийи қилиб тайинланса, «Сантьяго Бернабеу»га олиб келадиган футболчисини аниқлаб олди.

Football Espana хабарига кўра, 49 ёшли мутахассис «Бавария»га ижарага бериб юборилган колумбиялик яримҳимоячи Хамес Родригесни орқага қайтармоқчи.

Эслатиб ўтамиз, немис клуби футболчини мавсум охирида 42 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Жорий мавсумда Хамес «Бавария» таркибида 6та ўйин ўтказиб, 2та гол урган.