Узбек O'zbek
«ФИФА синдроми». «Манчестер Сити» футболчиси жароҳат олди
Пайшанба, 18 Октябр
4161

«Манчестер Сити»нинг бразилиялик ҳимоячиси Данило Аргентинага қарши кечган ўртоқлик учрашувида (1:0) ўйинни якунлай олмаган.

Ўйиннинг 53-дақиқасида у жароҳат олиб, кўзда ёш билан майдонни тарк этган, унинг ўрнига Фабиньо туширилган.

Ҳозирча футболчининг жароҳати даражаси маълум эмас. У АПЛнинг 9-тур учрашувлари доирасида 20 октябрь куни «Бёрнли»га қарши кечадиган учрашувни ўтказиб юборади.

Бундан аввалроқ Бразилия ва Аргентина учрашуви вақтида аргентиналиклар ҳужумчиси Пауло Дибала ҳам жароҳат туфайли сафдан чиққани тўғрисида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз