Узбек O'zbek
«Боруссия» футболчиси сафдан чиқди
Пайшанба, 18 Октябр
2920

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Мануэль Аканжи жамоанинг кейинги ҳафталардаги ўйинларида ёрдам бера олмайди.

23 ёшли футболчи белидан жароҳат олган ва камида 3 ҳафта футбол ўйнай олмайдиган бўлган. Аканжи Бундеслиганинг кейинги турлари доирасида «Штутгарт», «Герта» ва «Вольфсбург»га қарши кечадиган ўйинларда иштирок эта олмайди.

Швейцариялик ҳимоячи шу йилнинг январида «Боруссия»га «Базель»дан келганди. Жорий мавсумда у «асаларилар» жамоасининг асосий таркиб футболчисига айланганди – у чемпионат доирасидаги барча учрашувларда майдонга тушиб, 1 гол муаллифи бўлганди.

«Боруссия» айни вақтда Германия чемпионатида биринчи ўринда бормоқда, иккинчи ўриндаги «РБ Лейпциг» 3 очко ортда қолдирилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз