Жеко Англияга қайтиши мумкин
Oct. 17, 2018, 6:58 p.m. 3134

«Вест Ҳэм Юнайтед» «Рома» ҳужумчиси Эдин Жекони қайтармоқчи, босниялик футболчининг римликлар клуби билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар тузилган.

Футболчи римликлар билан шартномаси узайтирилиши учун йилига 4 млн евро миқдорида маош талаб қилмоқда, аммо «Рома» бу миқдорни жуда баланд деб ҳисобламоқда. Лондонликлар клуби эса футболчига ўзи истаган миқдорда маош тўлашга тайёр. Calciomercato хабарига кўра, Жеко инглиз клуби билан шартнома бўйича 25 млн евро ишлаб олиши мумкин бўлади.

Миллатлар Лигаси доирасидаги охирги ўйинда ушбу форвард Босния ва Герцеговинага ғалаба келтирди. У Шимолий Ирландияга қарши ўйинда икки гол урди (2:0).

Жорий мавсумда 32 ёшли футболист Италия чемпионатида «Рома» сафида 7 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урган ва 2 голга узатма берган.