Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси допинг туфайли жазоланди
Oct. 17, 2018, 12:57 p.m. 18546

Осиё футбол конфедерацияси сайти хабарига кўра, футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси дарвозабони Ирода Турдалиева 2 йилга дисквалификация қилинди.

Ирода Турдалиева шу йилнинг май ойида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этган эди. Мусобақа давомида олинган таҳлил натижасига кўра, унинг қонида тақиқланган допинг моддаси топилган. Энди Турдалиева 2020 йил июль ойига қадар ўйинларда иштирок этолмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Осиё чемпионатида чоракфиналгача бориб, Японияга 1:5 ҳисобида ютқазган эди.