Узбек O'zbek
Неймар Бразилия термасида ўз натижасини яхшилашда давом этмоқда
Чоршанба, 17 Октябр
6047

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Аргентинага қарши кечган ва 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўртоқлик учрашувида шахсий натижасини яхшилади.

Неймар иккинчи бўлимга қўшиб берилган учинчи дақиқада Мирандага голли пас етказиб берди. Бу орқали форвард «гол+пас»тизимида очколари сонини 100тага етказди (59 гол ва 41 голли пас). Бу натижага эришиш учун Неймар «селесао» сафида 94 ўйинда майдонга тушиши етарли бўлди.

26 ёшли Неймар миллий терма жамоада 2010 йилдан буён ўйнаб келмоқда ва терма жамоа тарихидаги учинчи тўпурар бўлиб турибди. Бразилия термасида ундан кўпроқ голни фақат Пеле (92 ўйинда 77 гол) ва Роналдо (98 ўйинда 62 гол).

Шу билан бирга Неймар терма жамоада кўп ўйин ўтказиш бўйича топ-10га кирган, у Жилмарни ортда қолдирди. Бу борадаги энг яхши натижа Кафу томонидан қайд этилган, у Бразилия термаси либосида 142 марта майдонга тушган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз