Узбек O'zbek
«ФИФА вируси». Дибала ҳам жароҳат олди
Чоршанба, 17 Октябр
3673

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала Аргентина терма жамоасининг Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви (0:1) вақтида жароҳат олган ва ўйиннинг 58-дақиқасида майдонни тарк этишга мажбур бўлган.

FOX Sports манбаси хабарига кўра, унинг тиззасидан олган жароҳати жиддий эмас, аммо форвард Туринга қайтгач, жиддий тиббий кўрикдан ўтказилади ва унинг ҳақиқий ҳолати маълум бўлади.

Италия чемпионатининг навбатдаги турида «Ювентус» ўз майдонида «Женоа»ни қабул қилади, ушбу ўйинда Дибалага дам берилиши кутилмоқда, у кейинроқ Чемпионлар лигаси доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда жамоага ёрдам бериши мумкин.

Жорий мавсумда аргентиналик форвард Италия чемпионати доирасида 7 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган.

Бундан аввалроқ «Ливерпуль»нинг 4 асосий футболчиси терма жамоа ўйинларида жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз