Фабрегас Гиннесс рекордлар китобига кирди
Oct. 17, 2018, 1:06 p.m. 17114

«Челси» яримҳимоячиси Сеск Фабрегас Англия Премьер-Лигасида 100та голли узатмани энг тезкор амалга оширган футболчи бўлди.

Натижада, 31 ёшли испаниялик футболчи Гиннесс рекордлар китобига киритилди.

Фабрегас бу кўрсаткичга эришиш учун 293та ўйин сарфлади. Рекорднинг олдинги соҳиби бўлмиш Райан Гиггз бу маррага 367та ўйинда етиб олган эди.

Қайд қилиш жоизки, жорий мавсумда Фабрегас ҳали бирорта ўйинда майдонга тушмади.