Узбек O'zbek
Бэйлнинг сафга қайтиши кечикиши мумкин
Чоршанба, 17 Октябр
3080

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл жамоанинг бошқа футболчиларидан алоҳида шуғулланмоқда. Бу ҳақда As хабар берди.

Футболчи Испания чемпионатининг 8-турида «Алавес»га қарши ўйинда (0:1) жароҳатланганди.

Мадрид клуби шу вақтга қадар футболчининг ҳолати ҳақида расмий маълумот бермади.

Шу туфайли унинг сафга қайтиши муддати кутилганидан кечроқ бўлиши мумкин.

Бэйл 20 октябрь куни Примеранинг 9-тури доирасида «Леванте»га қарши ўйинга тайёр бўлиши номаълумлигича қолмоқда.

Жорий мавсумда ушбу 29 ёшли футболчи Испания чемпионати доирасида 7 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол урган ва 2 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз