«Юлдузлар пластикка қарши» - янги ғаройиб фото-челленж
Oct. 16, 2018, 5:47 p.m. 7092

Машҳур футболчилар ер куррасини пластик билан ифлосланишига қарши йўналтирилган тадбирда иштирок этишди.

Икер Касильяс, Давид Вилья, Андрес Иньеста, Сеск Фабрегас ва бошқа юлдузлар пластикдан ясалган чиқинди пакетини тишлари билан қисиб, суратга тушишди ва ижтимоий тармоқларга жойлашди. Улар бу билан бошқаларни ҳам шундай қилишга чорлаб, муаммога эътиборини жалб қилишди.

Олимларнинг тадқиқоти натижаларига кўра, пластикдан ясалган буюмларнинг тупроқда чириб кетиши учун 100-500 йил керак бўлади. Хусусан, полиэтилен пакетлар камида 100 йилда, пластик сув идишлари 400-500 йилда тўлиқ йўқолиб кетади.