Узбек O'zbek
Салоҳ «Ливерпуль»га жароҳат билан қайтди. Унинг ҳолати ҳақида маълумот берилди
Сешанба, 16 Октябр
5133

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Миср терма жамоаси сафида учрашувларида иштирок этгач, клубига жароҳат олган ҳолда қайтганди. У Африка Миллатлар кубоги саралаши доирасида Свазилиендга қарши ўйинда (4:1) майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлганди.

Салоҳда мушакларда муаммолар юзага келганди.

The Sun нашри футболчининг айни вақтдаги ҳолати ҳақида маълумот берди. Унга кўра, футболчи «Ливерпуль»нинг АПЛнинг навбатдаги тури доирасидаги учрашувида иштирок эта олади.

Маълум қилинишича, «Ливерпуль»нинг жароҳатланган футболчилари - Виржийл ван Дейк ва Жеймс Милнер қаторида Муҳаммад Салоҳ ҳам ўйинларгача тикланишга улгуради. Уларнинг барчаси 20 октябрь куни «Ҳаддерсфилд»га қарши кечадиган учрашувда ўйнаши мумкин.

Ван Дейк ҳам Нидерландия терма жамоасининг Германияга қарши ўйинида елкасини жароҳатлаб олганди.

Жеймс Милнер эса «Ливерпуль»нинг 8-тури доирасида «Манчестер Сити» билан кечган ўйинда (0:0) сафдан чиққанди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз