«Пахтакор»нинг собиқ бош мураббийи вафот этди
Oct. 16, 2018, 8:35 p.m. 7467

«Динамо Киев» клубининг собиқ футболчиси ва мураббийи Олег Базилевич 80 ёшида узоқ давом этган Паркинсон хасталигидан сўнг вафот этди.

Футболчи сифатида Базилевич Киевнинг «Динамо» клуби таркибида СССР чемпиони ва Кубоги соҳиби бўлган. Фаолиятини якунлагач, «Шахтёр» клубида мураббий сифатида иш бошлаган, кейин «Динамо» клубига қайтиб, бош мураббий Валерий Лобановский ёрдамчиси бўлган. 

Базилевич мураббий сифатида СССР чемпионатининг икки карра ғолиби, 1975 йилда эса Кубок эгалари кубоги соҳиби бўлган.

Шундан сўнг, мураббий «Динамо Минск», ЦСКА, «Заря», «Славия», Украина терма жамоаси, Болгария ва Кувайт олимпия терма жамоаларини бошқарган.

1979 йилда Базилевич «Пахтакор» клуби бош мураббийи бўлган ва СССР чемпионатида 9-ўринни эгаллаган.