Узбек O'zbek
Неймар: «Мессининг сафда эмаслиги Бразилия термаси учун яхши янгилик»
Сешанба, 16 Октябр
4907

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Аргентинага қарши бўладиган ўртоқлик учрашуви олдидан ўз мулоҳазаларини билдирирар эдкан, рақиб жамоа етакчиси Лионель Мессининг сафда эмаслигига эътибор қаратди.

«Месси бундай ўйинда иштирок этмаса, бу мухлислар учун ёмон. Бразилия терма жамоаси учун эса бу – яхши янгилик. Биз ҳеч қачон Аргентина термасига паст назар билан қарамаганмиз. Уларнинг сафида Дибала бор, мен унинг ўйинларига бефарқ эмасман.

Биз диққатни бир жойга жамлашимиз керак. Баҳс осон бўлмайди. Бу ўйинда фаворит йўқ», - дея айтиб ўтди бразилиялик футболчи Goal билан суҳбатда.

Бразилия – Аргентина ўртоқлик учрашуви бугун, Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади. Учрашув Саудия Арабистонида, Жиддадан 60 км узоқликда жойлашган «қирол Абдуллоҳ спорт шаҳарчаси» стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ушбу баҳс учун бошланғич таркибни бир кун олдин эълон қилган бўлиб, унга кўра Ромеро, Савария, Отаменди, Пеццелья, Тальяфико, Паредес, Батталья, Ло Чельсо, Дибала, Икарди ва Корреа ўйинни дастлабки дақиқалардан бошлайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз