Европанинг 3 клуби аргентиналик янги юлдузга талабгор
Oct. 16, 2018, 3:34 p.m. 4331

Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби ярим ҳимоячиси Эксекиэль Паласиос учун Европа футболига кўчиб ўтадиган вақт етиб келган кўринади. Ole нашри шундан дарак бермоқда.

Нашр келтирган маълумотга асосан, 20 ёшли футболчига бир вақтнинг кўҳна қитъанинг кўплаб клублари қизиқиб қолишган. Улар орасида Мадриднинг «Атлетико» ва Миланнинг «Интер» ва Милан» каби клублари ҳам бор.

Паласиоснинг Белграно шаҳри клуби билан амалдаги шартномасида унинг товон пули 15 миллион евро этиб белгиланган. Жамоа раҳбарияти ҳозирда ушбу битимни узайтириш устида иш олиб бормоқда. Клубдагилар Паласиоснинг маошини ошириб, битимни бекор қилиш суммасини 30 миллионга етказишмоқчи.

Жорий мавсумда Эксекиэль Аргентина Примерасининг 9 ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол киритиш билан бирга шунча голга ҳаммуаллиф бўлган.