Ўзил - сўнгги ўн йилликнинг рекордчиси
Oct. 15, 2018, 10:33 p.m. 7057

«Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзил Европанинг топ-5 лигаларидаги энг креатив футболчидир. 

30 ёшли футболчи 2006 йилдан бери ҳисоблаганда энг кўп голли вазиятни яратган - 1033та. Бунда Месутнинг «Шальке», «Вердер» ва «Реал» клубида ўйнаган вақти ҳам ҳисобга олинган.

OptaFranz маълумотига кўра, бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни «Марсель» клуби яримҳимоячиси Димитри Пайет (1016), учинчи ўринни «Челси» яримҳимоячиси Сеск Фабрегас (933) эгаллаган.