Арда Туронга қамоқ жазоси таҳдид солмоқда
Oct. 15, 2018, 9:23 p.m. 1967

Трансфер ҳуқуқи «Барселона»га тегишли бўлган «Истанбул ББ» клубининг яримҳимоячиси Арда Турон 12,5 йилга қамалиши мумкин.

Футболчи тегажоғлиқ қилиш, қуролга ноқонуний эгалик қилиш ва тан жароҳати етказишда айбланмоқда, деб хабар беради L'Equipe.

Бир неча кун олдин, футболчи туркиялик қўшиқчи Беркайни уриб, бурнини синдирган эди. Можаро Истанбулнинг тунги клубларидан бирида юз берди. Турон Беркайнинг хотинига гап отган. Шундан сўнг, иккаласи ёқалашиб кетган ва Турон хонанданинг юзига зарба берган. Кейинчалик, футболчи нохуш можаро юз берганини ижтимоий тармоқда тан олиб, Беркайдан узр сўраган эди.