Узбек O'zbek
Сарри ҳозирги итальян футболидаги энг яхши уч футболчи кимлигини айтди
Якшанба, 14 Октябр
7634

«Челси» бош мураббийи Маурицио Сарридан Италия терма жамоасининг ҳозирги таркибидаги энг яхши уч ўйинчи ҳақида сўрашди.

«Инсинье – айни дамда энг яхши италиялик футболчи. Ўзига ишонч орттиргани унинг фаолиятидаги бурилиш нуқтаси бўлди. У майдонда ҳамма нарса қила олади. Энди у ўсишда давом этиши керак.

Лоренцодан кейинги ўринга Федерико Бернардескини қўйган бўлардим, у тез орада жаҳон даражасидаги ўйинчига айланади. Федерико Кьезани эса учинчи поғонага лойиқ кўраман. У ҳақиқий иқтидор эгаси, чанқоқ ва ҳаракатчан. Унда муваффақият қозониш учун барча имкониятлар етарли», - деган Сарридани иқтибос келтириб ўтди Corriere dello Sport.

УЕФА Миллатлар лигасининг 4-тури доирасида Италия Польшага қарши баҳс олиб боради. Учрашув бугун Хожувда (Польша), Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз