Узбек O'zbek
Видео: Муҳаммад Салоҳ Миср термасида бурчак зарбасидан гол киритди
Шанба, 13 Октябр
12845

Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Африка Миллатлар кубоги саралаши доирасида Свазилендга қарши кечган баҳсда кўп ҳам учрайвермайдиган услубда гол урди.

«Ливерпуль» вакили биринчи бўлим охирида бурчак зарбасини бевосита голга айлантиришга муваффақ бўлди ва ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. Шундан сўнг у енгил жароҳат олиб, ўйинни якунига етказа олмади. Учрашув 4:1 ҳисоби билан якун топди.

Қайд этиш жоиз, жорий мавсумда Салоҳ «Ливерпуль»нинг барча мусобақалардаги 11 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та самарали пасга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз