Месси «Манчестер Сити»нинг жуда катта қийматли таклифини рад қилди
Oct. 13, 2018, 10:28 p.m. 14473

«Манчестер Сити» президенти Халдун Ал-Муборак «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини қўлга киритиш бўйича қилинган уринишлар муваффақиятсиз тугаганини айтиб берди.

«Қайси футболчини қўлга киритолмадим? Мессини. Хосеп Гвардиоладан у билан гаплашиб олишни сўрадик. Унинг маошини уч баробар оширишни таклиф қилдик, аммо Лео рози бўлмади», — деб Ал-Муборак сўзларини келтирмоқда Goal.

Аввалроқ, Лионель Мессининг «Барселона»даги маоши камида 30 миллион евро экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.