Видео: АПЛнинг сентябрь ойидаги энг чиройли голи аниқланди
Oct. 12, 2018, 4:24 p.m. 3672

Мухлислар Англия премьер-лигасининг сентябрь ойидаги энг чиройли голини аниқлашди.

Унга кўра, «Ливерпуль» ҳужумчиси Дэниэл Старрижнинг 7-тур доирасида «Челси»га (1:1) қарши ўйинда урган голи ойнинг энг чиройли голи деб тан олинган.

Ҳужумчи собиқ жамоаси дарвозасини ўйиннинг 89-дақиқасида узоқ масофадан аниқ нишонга олиб, ҳисобни тенглаштирганди.