Сантуш: «Бизга жаҳоннинг энг яхши футболчиси етишмади»
Oct. 12, 2018, 2:13 p.m. 5073

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Миллатлар лигаси доирасидаги Польшага қарши ўйиндан сўнг (3:2) матбуот анжуманида ўз фикрлари билдириб ўтди.

«Жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси таркибда бўлмаса, бу ҳар қандай жамоага таъсир кўрсатади. Криштиану сафимизда бўлганида у чап қанотда ҳужумчи сифатига ўйнаган бўларди, бу эса гол уриш имкониятларимизни анча оширар эди.

У майдонда бўлганида биз тўпни унга етказиш чорасини топишимиз керак. Орқароққа қайтганида эса бир футболчимиз чап қанотдаги бўшлиқни тўлдириб туриши керак бўлади. Келгуси ўйинларда ҳам мана шундай ҳаракат қиламиз.

Ўйинни яхши бошладик, тўпни назорат қилдик, аммо тўп узатиб юбордик. Бу бизни қийин аҳволга тушириб қўйиши мумкин эди, аммо жамоа хотиржамликни сақлаб, ўйин темпини назорат қилди.

Учинчи голни киритганимиздан сўнг хавфли зоналарда тўпни олдириб қўйиш муаммосига дуч келдик. Муаммоларимиз кўп бўлди.

Португалиянинг битта мақсади бор – ғалаба қозониш. Расмий ўйинлардаги натижа айни шуни кўрсатади», - дея айтиб ўтган Сантушнинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 18-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очган, аммо 31-дақиқада Андре Сильва мувозанатни тиклаган эди. Шундан сўнг рақибнинг автоголи ва Бернарду Силванинг дарвозани ишғол этиши португалларга ғалаба келтирди.

Фернанду Сантуш жамоаси «А» лигада 3-гуруҳнинг пешқадам жамоаси бўлиб турибди.