Руни Месси ва Роналдудан бирини танлади
Oct. 12, 2018, 9:56 a.m. 21781

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Рунидан «Барселона» сардори Лионель Месси ва «Ювентус» аъзоси Криштиану Роналдунинг иқтидорига уларни таққослаган ҳолда баҳо беришни сўрашди. Бу ҳақда Mirror хабар тарқатган.

«Месси ёки Роналду? Месси майдонда кўпроқ фойдали иш қилади. У голлар киритиш билан бирга баъзида яримҳимоячи вазифасини ҳам бажаради. Шунинг учун, эҳтимол, у энг яхшиси», - деб айтиб ўтган Руни.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «Ди Си Юнайтед»да тўп сураётган Уэйн 5 йил давомида «МЮ»да Роналду билан жамоадош бўлган. Шу билан бирга, Руни икки марта – 2009 ва 2011 йиллардаги Чемпионлар лигаси финалида Месси етакчилигидаги «Барселона»га имкониятни бой берган.