«ПСЖ» келишилган ўйинда иштирок этганликда гумонланмоқда
Oct. 12, 2018, 9:38 p.m. 6406

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган «ПСЖ» – «Црвена Звезда» (6:1) ўйини келишилган бўлиши мумкин.

Айни пайтда УЕФА беллашув тафсилотларини текширмоқда, деб хабар беради L`Equipe. 

Гап шундаки, Сербия клубининг етакчиларидан бири турли букмекерлик идораларида ўз жамоасининг 5та гол фарқи билан ютқазишига умумий ҳисобда 5 миллион евро пул тиккан.

УЕФА бу маълумотларни Франция ва Сербия прокуратурасига етказган.