Мексика ва Колумбия ўртоқлик ўйинида иродали ғалабага эришди
Oct. 12, 2018, 10:52 a.m. 938

Дунё терма жамоалари ФИФА кунларидан фойдаланиб, ўртоқлик баҳсларини бошлаб юборишди.

Мексика терма жамоаси ўз майдонида Коста-Рика билан беллашиб, ҳисобда орқада бораётган бўлса-да, якунда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Колумбия эса АҚШ терма жамоаси меҳмони бўлди ва худди тарзда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўртоқлик ўйинлари
11 октябрь

Мексика - Коста-Рика 3:2 (1:2)
Голлар: В. Гусман 33, Мартин 56, Хименес 71 (пен.) – Кэмпбелл 29, Руис 44 (пен.)

АҚШ - Колумбия 2:4 (0:1)
Голлар: Перри-Акоста 50, Вуд 53 – Хамес 36, Бакка 56, Фалькао 74, М. Борха 79