Мбаппе бетакрор натижа билан Франция термаси тарихида қоладиган бўлди
Oct. 12, 2018, 9:37 a.m. 7116

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Исландияга қарши кечган ўртоқлик учрашувида (2:2) гол киритди.

Мбаппе ўйиннинг 90-дақиқасида пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Opta`нинг ёзишича, шу тариқа Килиан терма жамоадаги голлари сонини 10 тага етказган. Ушбу натижа билан у 20 ёшга кирмай туриб 10 та гол киритган Франция термаси тарихидаги илк ўйинчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида «ПСЖ» ҳужумчиси Франция чемпионатида «Лион»га қарши кечган ва 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда мусобақа тарихидаги энг ёш покер муаллифи бўлган эди.