«Манчестер Юнайтед» Мата бўйича муҳим қарорни қабул қилди
Oct. 12, 2018, 10:28 a.m. 6300

«Манчестер Юнайтед» клуби испаниялик яримҳимоячи Хуан Мата билан ҳамкорликни давом эттиришини истаяпти. 

The Sun хабарига кўра, инглиз клуби футболчи билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Унинг амалдаги меҳнат битими 2019 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда 30 ёшли Мата «Манчестер Юнайтед» таркибида 7та ўйин ўтказиб, 2та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.