«Манчестер Юнайтед» «Атлетико» ҳимоячисини кўзламоқда
Oct. 12, 2018, 8:29 p.m. 1913

«Манчестер Юнайтед» клуби «Атлетико» ҳимоячиси Лукас Эрнандес трансфери билан қизиқмоқда.

Tribalfootball хабарига кўра, «Қизил иблислар» аввалроқ «Барселона» ҳимоячиси Жорди Альба трансферини амалга оширмоқчи эди. Аммо футболчи Англияга кўчиб ўтишни истамади.

Энди «Манчестер Юнайтед» эътибори Лукас Эрнандесга қаратилди. 

22 ёшли футболчи учун манкунианликлар 80 миллион евро беришга тайёр.