Мамаев - Кокорин иши бўйича яна бир футболчи ҳибсга олинди
Oct. 12, 2018, 9:17 p.m. 5981

Москва шаҳрининг Тверской суди Мамаев - Кокорин иши бўйича тўртинчи шахсни ҳибсга олди.

Гап Александр Протасовицкий ҳақида кетмоқда. Тергов фикрига кўра, у ҳар иккала можарода фаол иштирок этган ва «Безорилик» моддаси бўйича очилган жиноят иши бўйича ушланган.

Протасовицкий ака-ука Кокоринлар ва Мамаев каби 8 декабрга қадар ҳибсга олинган. У Москва вилоятининг бир қанча клубларида ўйнаган ва 2014 йилда фаолиятини якунлаган.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни ака-ука Кокоринлар ва Мамаев Москвадаги қаҳвахоналардан бирида Минпромторг мулозими Денис Пак ва «НАМИ» ташкилоти раҳбари Сергей Гайсинни дўппослашган эди. Бу можародан бироз олдин эса «Первий канал» бошловчиси Ольга Ушакованинг ҳайдовчисига ҳужум қилишган. Жабрланганлар турли тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бу иш юзасидан Москва полицияси 213-модда (Безорилик) бўйича жиноят иши очди ва иштирокчиларни ҳибсга олди. Айбдорларга 7 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.