Кейруш «Реал»да ишлаганида юз берган қийинчиликларни гапирди
Oct. 12, 2018, 9:01 p.m. 5238

«Реал» клубининг собиқ бош мураббийи Карлуш Кейруш Мадридда ишлаганида дуч келган қийинчиликлар ҳақида гапириб берди.

Португалиялик 2003/04 мавсумида «Реал»ни бошқарган эди.

«Испания Суперкубогидан сўнг, Фернандо Морьентес билан суҳбатлашдим ва: «Сешанба куни кўришамиз» дедим. У эса: «Сешанба? Клуб мени «Монако»га бериб юборганидан хабарингиз йўқми?», деди.

Бу ҳақда ҳеч нарсани билмасдим, майли. Менда Макелеле бор эди ва марказда Иван Элгерани ўйнатмоқчи бўлдим... Аммо Макелеле «Челси»га ўтиб кетди, чунки унинг исми ёзилган футболкалар жуда кам сотилаётган эди.

Натижада Бекҳэмни марказга қўйишга мажбур бўлдим. Аслида у қанот футболчиси эди. Бироқ, унинг қанотдаги ўрнида Луиш Фигу бор эди», – деди Кейруш.