Де Йонгга даъвогар «Барселона» ва «Реал» сафига яна бир гранд қўшилди
Oct. 12, 2018, 2:21 p.m. 4677

«Аякс» яримҳимоячиси Френки де Йонгга қизиқаётган топ-клублар сони яна биттага ошди.

Goal`нинг ёзишича, Нидерландия терма жамоаси аъзоси учун асосий фаворит сифатида кўриб келинган «Барселона» эндиликда бу мақсади йўлида «Манчестер Сити» билан ҳам рақобатлашишига тўғри келади.

Қайд этилишича, ҳар икки клуб расмийлари ҳам ушбу рақобатда иккинчи тарафнинг имкониятларини кўпроқ, деб ҳисобламоқда. Қолаверса, улар де Йонгдан ташқари Амстердам клубининг 19 ёшли ҳимоячиси Меттейс де Лигтга ҳам қизиқиш билдиришмоқда.

Аввалроқ матбуотда 21 ёшли Френки хариди бўйича «Реал» музокараларга киришга тайёр тургани хабар қилинган эди.