«Челси» президенти молиявий фэйр-плейни танқид қилди
Oct. 12, 2018, 8:34 p.m. 2942

«Челси» президенти Брюс Бак УЕФА томонидан жорий қилинган молиявий фэйр-плейни танқид остига олди.

«Англияда ҳар бир мухлис жамоасининг қачонлардир Премьер-Лигада ғолиб чиқишини истайди. Бироқ, молиявий фэйр-плей бу орзуни тортиб олди. Бундай қоидалар билан  «Челси» ва «Манчестер Сити» босиб ўтган йўлни такрорлаш амри маҳол» - деб Бак сўзларини келтирмоқда Tribalfootball.

Эслатиб ўтамиз, молиявий фэйр-плейнинг асосий мақсади - даромадлар ва харажатларнинг тенглиги ҳисобланади.