«Боруссия» «Барселона» ҳужумчисини тўлиқ сотиб олмоқчи
Oct. 12, 2018, 12:21 p.m. 4240

Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Барселона»дан ижарага олинган ҳужумчи Пако Алькасер ўйинидан мамнун.

Немис клуби 25 ёшли испаниялик билан 2023 йилгача мўлжалланган янги меҳнат битимини имзолаб, унинг маошини 4 миллион евродан 8 миллион еврогача оширмоқчи.

Натижада, Алькасер Марко Ройс (11 млн), Марио Гётце (10 млн) ва Аксель Витцель (8 млн) билан бир қаторда клубнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.

Ижара шартларига кўра, «Боруссия» мавсум охирида футболчини «Барселона»дан 23 миллион еврога харид қилиши мумкин.

Жорий мавсумда Алькасер «Боруссия» Д таркибида 3та ўйин ўтказиб, 6та гол урган.