Болт профессионал футболдаги илк голларини урди
Oct. 12, 2018, 6:52 p.m. 11990

Ямайкалик машҳур спринтер Усэйн Болт профессионал футболчи сифатидаги илк голларини урди.

Футболчи «Макартур Юнайтед» клубига қарши ўйинда асосий таркибда тушиб, рақиб дарвозасини 2 марта ишғол этди.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиаданинг кўп карра чемпиони Австралиянинг «Сентрал Кост Маринерс» клубида тўп тепмоқда. Госфорд шаҳри клуби Австралия чемпионатининг юқори дивизионида иштирок этади. Болт янги жамоаси билан август ойида шартнома имзолаган эди.