«Барселона»га келганидан буён бор-йўғи 27 дақиқа ўйнагани Малкомга ёқмаяпти
Oct. 12, 2018, 9:27 a.m. 4208

«Барселона» яримҳимоячиси Малкомнинг агенти Жуниор Мингелья мижозининг етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Жорий мавсумда бразилиялик хавбек «Барса» таркибида 2 та ўйинда майдонга тушиб, бор-йўғи 27 дақиқа тўп сурди, холос.

«Тушунтириш қийин. Мослашиш жараёни ҳамма ўйинчиларда бўлади. Адаптация учун Малкомда етарлича вақт бўлди. Ҳозирча у майдонда оз вақт ҳаракат қилмоқда, аммо майдонда ўзида бор салоҳиятни кўрсатиб бера олади.

Малком билан ҳаммаси жойида ва у ўйнашни истаяпти. Бу ҳолат унга ёқмаяпти, аммо катта иштиёқ билан меҳнат қилишдан чалғиётгани йўқ», - деб айтиб ўтди Мингелья.

Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби 21 ёшли ушбу ярим ҳимоячини шу йил ёзда «Бордо»дан 41 миллион еврога харид қилган эди. У билан 5 йиллик шартнома имзоланган.