«Барселона» ва «Реал» бир футболчи учун курашади
Oct. 12, 2018, 10:18 p.m. 9942

«Бенфика» ҳимоячиси Алекс Гримальдо қишда клубини ўзгартириши мумкин.

Corriere Dello Sport хабарига кўра, 23 ёшли футболчи учун «Барселона» ва «Реал» кураш олиб бормоқда. Унинг трансфер нархи 20 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.

Қайд қилиш жоизки, Гримальдо каталонияликлар тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2016 йилда клубни 1,5 миллион евро эвазига тарк этган.