Азар «Олтин тўп»ни ким олишини айтди
Oct. 12, 2018, 11 a.m. 19752

«Челси» клуби ва Бельгия терма жамоаси яримҳимоячиси Эден Азар «Олтин тўп» учун курашда «Реал» клуби ва Хорватия терма жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич фаворит эканини айтди.

«Мен «Олтин тўп»ни қўлга киритолмасам керак. Менимча, Модрич унга муносиброқ. Совринга лойиқ бўлган яна 3-4 нафар футболчи бор. Масалан, Варан, у ҳам кўплаб совринларни ютиб олган. Тўғрисини айтсам, мен ҳам бу совринни олишим мумкин эди.

Модрич уни қўлга киритади. У Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди ва жаҳон чемпионати финалида ўйнади» - деди Азар.