АПЛда сентябрь ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи аниқланди
Oct. 12, 2018, 6:33 p.m. 3938

Англия Премьер-Лигасида сентябрь ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи аниқланди.

«Челси» яримҳимоячиси Эден Азар ойнинг энг яхшиси деб топилди. У сентябрь ойида 4та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урди. «Челси» эса 2 марта ғалаба қозонди ва шунча марта дуранг ўйнади.

«Вулверҳэмптон» бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту сентябрь ойининг энг яхшиси деб топилди. Унинг қўли остида жамоа 3 марта ғалаба қозониб, 1 марта дуранг ўйнади. Мутахассис соврин учун курашда Унаи Эмери («Арсенал»), Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити») ва Юрген Клоппни («Ливерпуль») ортда қолдирди.