Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғинни бошлади, режада - Испания клуби билан ўртоқлик ўйини
Oct. 11, 2018, 12:23 p.m. 1734

Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади. 

Жамоа 2019 йилда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш босқичида иштирок этади. Унга тайёргарлик кўриш мақсадида, “Чиғатой” спорт базасида ўқув йиғини ташкил этилди. Унинг доирасида 14 октябрь куни Испаниянинг “Эйбар” U-15 клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилади.
 
Бош мураббий йиғинга қуйидаги футболчиларни таклиф қилган:
 
Дарвозабонлар:
Асқаралиев Шоҳруҳ (“Нефтчи”)
Кенжаев Асрор (“Спартак”)
Тожибоев Хасанбой (“Уздонгжу”)
 
Ҳимоячилар:
Тўхтасинов Тоҳир (“Бунёдкор”)
Тошкенбоев Азизжон (“Локомотив”) 
Погосян Вазген (“Пахтакор”)
Тожибоев Хусанбой (“Уздонгжу”)
Тодоров Кирилл (“Пахтакор”) 
Мўйдинов Бобур (“Одил Жуниор”)
Алохўжаев Мақсудхўжа (“Локомотив”)
Зевадинов Александр (“Бунёдкор”)
 
Яримҳимоячилар:
Иномов Диёр (“Спартак”)
Хўжамбердиев Мурод (“Насаф”)
Исломов Риан (“Нефтчи”)
Акбаралиев Шаҳзод (“Бунёдкор”)
Палзидинов Муҳритдин (“Пахтакор”)
Жумахонов Пўлат (“Пахтакор”)
Абдураззоков Нодир (“Спартак”)        
Омоналиев Абдулла (“Спартак”)
Маҳмудов Муҳсин (“Одил Жуниор”)
Ҳожибоев Сардор (“Пахтакор”)
 
Ҳужумчилар:
Акромов Шаҳзод (“Насаф”)
Тоҳиров Беҳруз (“Бунёдкор”)
Ҳакимов Азиз (“Спартак”)
Аҳмедов Жасур (“Спартак”)