«Ювентус» «Реал» яримҳимоячиси учун 70 миллион евро бермоқчи
Oct. 11, 2018, 10:19 p.m. 10129

«Ювентус» клуби «Реал» яримҳимоячиси Хамес Родригес хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Football Espana хабарига кўра, «Кекса синьора» «Бавария» таркибида ижарада ўйнаётган 27 ёшли футболчи учун 70 миллион евро беришга тайёр. Хамеснинг трансфери амалга ошиши учун мюнхенликлар уни тўлиқ сотиб олиш ҳукуқидан воз кечиши, футболчининг ўзи эса Туринга кўчиб ўтишга рози бўлиши керак.

Жорий мавсумда Хамес «Бавария» таркибида 8та ўйин ўтказиб, 2та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.