Терговчилар Кокорин ва Мамаевни ҳибсда қолдиришни сўрашади
Oct. 11, 2018, 5:30 p.m. 2039

«Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев қамоқда қолиши мумкин.

ТАСС хабарига кўра, терговчилар ҳар иккаласини ҳибсда қолдиришни суддан талаб қилишмоқчи.

Айни пайтда Кокорин ва Мамаев тергов ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида, вақтинчалик ҳибсда ушлаб турилибди. Бугун улар жабрланувчилар билан юзлаштириладилар.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни ҳар иккала футболчи Москвадаги қаҳвахоналардан бирида Минпромторг мулозими Денис Пак ва «НАМИ» ташкилоти раҳбари Сергей Гайсинни дўппослашган эди. Бу можародан бироз олдин эса «Первий канал» бошловчиси Ольга Ушакованинг ҳайдовчисига ҳужум қилишган. Жабрланганлар турли тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бу иш юзасидан Москва полицияси 213-модда (Безорилик) бўйича жиноят иши очди ва футболчиларни 48 соатга ҳибсга олди. Уларнинг ўз айбига иқрор бўлгани айтилди. Ҳар иккала футболчига 7 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.