«Реал» ёш ҳимоячисини «Эспаньол»дан қайтариб олмоқчи
Oct. 11, 2018, 6:06 p.m. 4547

«Реал» раҳбарияти «Эспаньол» ҳимоячиси Марио Эрмосони орқага қайтаришни мўлжалламоқда.

Мадридликлар 23 ёшли футболчининг ўйин борасидаги ютуқларидан мамнун ва уни қайта сотиб олишни режалаштирмоқда.

Эрмосонинг товон пули 40 миллион еврони ташкил қилади, бироқ, «Реал» уни 7,5 миллион еврога қайтариши мумкин. 

Футболчи ўтган йили ёзда «Реал»ни тарк этиб, «Эспаньол»га ўтган эди.