«Реал» ҳар эҳтимолга қарши Азарга муқобил номзод топиб қўйди
Oct. 11, 2018, 2:37 p.m. 8788

«Реал» «Челси» вингери Эден Азарга муқобил трансфер нишонини топди.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, «қиролли клуби» 27 ёшли бельгиялик футболчи билан шартнома имзолай олмаган тақдирда, асосий эътиборни «Манчестер Сити» етакчиларидан бири Раҳим Стерлингга қаратади.

23 ёшли Стерлинг АПЛнинг ушбу мавсумида 7 та ўйин ўтказиб, 4+2 маҳсулдорлик кўрсаткичини қайд этиб турибди. «Шаҳарликлар» уни 2015 йилда «Ливерпуль»дан 44 миллион фунтга сотиб олишганди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Азар журналистлар билан суҳбатда «Реал» орзусидаги жамоа эканини яна бир бор таъкидлаган, шу билан бирга ҳали келажак борасидаги режалари аниқ эмаслигини айтганди.