«ПСЖ» ёзда Рабьо бўйича 50 миллион евролик таклифга кўнмаган
Oct. 11, 2018, 2:43 p.m. 2085

«Барселона» клуби шу йил ёзда «ПСЖ»дан яримҳимоячи Адриан Рабьони харид қилишга уринган эди, деб ёзади Corriere dello Sport.

Манбага кўра, каталонияликлар 23 ёшли хавбек учун 50 миллион евро тўлашга тайёр бўлишган, аммо парижликлар Испания чемпионининг таклифига рад жавобини беришган.

Рабьонинг амалдаги битими келаси йил ёзда ниҳоясига етади. «ПСЖ» уни узайтириш мақсадида экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу яримҳимоячига «Милан», «Ювентус», «Манчестер Сити» ва «Челси» клублари бефарқ қарамаётгани ҳақида ҳам гап-сўзлар юрибди.