Перишичнинг «Манчестер Юнайтед»га нега ўтмай қолгани маълум бўлди
Oct. 11, 2018, 9:05 p.m. 4117

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо сўнгги трансфер кампаниясидан бежизга норози бўлмагани аниқланди.

Ёзда «Интер» яримҳимоячиси Иван Перишич «қизил иблислар» таркибига ўтишга яқин эди. Бироқ, клуб ижрочи директори Эд Вудворд футболчининг трансфери учун 45 миллион фунтдан кўп тўлашни истамади. Ваҳоланки, «кўк-қоралар» 48 миллион фунт сўрашаётган эди.

Натижада, 3 миллион фунтни тўлашни истамаган «Манчестер Юнайтед» Перишични қўлга киритолмади.