«Нефтчи» Фарғона водийси кубогини бой берди
Oct. 11, 2018, 10:28 p.m. 4764

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ўтказилган «Фарғона водийси кубоги»да 2-ўринни эгаллади.

Сўнгги турда Ўшнинг «Олой» клуби Боткен вилояти терма жамоасини 9:0 ҳисобида мағлуб этди. «Нефтчи» эса Тожикистоннинг «Хўжанд» клуби дарвозасига жавобсиз учта тўп йўллади. Голларга Хуршид Асқаралиев, Жамшид Қобулов ва Анвар Бердиев муаллифлик қилишди.

Мусобақа якунига кўра, «Нефтчи» ва «Олой» клублари 7 очко тўплашди. Тўплар нисбатига кўра, Ўш шаҳри клуби турнир ғолиби бўлди. «Нефтчи» 2-ўринни, «Хўжанд» 3-ўринни, Боткен вилояти терма жамоаси сўнгги ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона водийси кубоги илк маротаба ташкил қилинган эди.