«МЮ» «Монако»дан 10 миллион евро қарз бўлиб қолди
Oct. 11, 2018, 5:28 p.m. 4978

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Антони Марсьяль клуб сафидаги голларини 25 тага етказди. У «Ньюкасл»да қарши кечган АПЛнинг 8-тур ўйинида (3:2) ҳисобни тенглаштирган гол муаллифи бўлган эди.

France Football`нинг дарак беришича, ушбу голдан сўнг «МЮ» «Монако» билан Марсьяль трансфери бўйича келишувдаги шартлардан бирини бажариши керак. Гап шундаки, 2015 йил ёзида ушбу икки жамоа ўртасидаги 50 миллион евролик трансфер битимида ўйинчининг янги жамоаси таркибида АПЛда урган голлари сони 25 тага етганда қўшимча 10 миллион евро бонус тўланиши тўғрисида банд киритилган эди.

Қайд этиш жоиз, 22 ёшли Марсьляь манкунианликларнинг барча мусобақалари доирасида жами 38 та гол киритган.