Мамаев «Краснодар»ни тарк этса, катта зарар кўради
Oct. 11, 2018, 9:31 p.m. 2815

«Краснодар» клуби яримҳимоячи Павел Мамаев билан шартномани бекор қилишни режалаштирмоқда.

Футболчи Москвадаги қаҳвахоналардан бирида юз берган муштлашувда иштирок этиб, нохуш воқеа иштирокчисига айланган эди.

Агар Мамаевнинг шартномаси интизомий жазо туфайли бекор қилинадиган бўлса, у ҳолда футболчи клубга 30 миллион евро тўлашига тўғри келади. Бу ҳақда унинг шартномасида кўрсатилган.

Айни пайтда Мамаев ҳибсда сақланмоқда.