Мамаев буткул хонавайрон бўлиши мумкин
Oct. 11, 2018, 2:14 p.m. 8993

8 октябрь куни «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин билан бирга «Первый канал» бошловчиси ва Минпромторг мулозимини калтаклашда айбланаётган «Краснодар» ярим ҳимоячиси Павел Мамаевни жиноий жавобгарликдан ҳам жиддий жазо кутаётган бўлиши мумкин.

«Мутко против» телеграм-канали берган маълумотга кўра, «Краснодар» футболчининг интизомсизлиги сабабли у билан шартномани бекор қилса, Павел клубга 30 миллион евро (2,3 миллиард рублдан кўпроқ) тўлашга мажбур бўлиб қолади. Краснодарликлар раҳбарияти айни пайтда бунга эришиш ҳаракатига тушгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча ушбу иш доирасида Павел Мамаев ва Александр Кокорин икки суткага қамоққа олингани маълум бўлганди. Бугун эса ФИФА мазкур ҳолат бўйича баёнот билан чиқиб, уни ўз назоратига олганини билдирди.

Ҳар иккала футболчига 7 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.