«Ливерпуль»нинг яна бир футболчиси Туркия клубига ўтиши мумкин
Oct. 11, 2018, 5:26 p.m. 2871

«Ливерпуль» ҳужумчиси Дивок Ориги фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

Turkish Football`нинг «Галатасарой»даги манбаси берган ахборотга кўра, клуб Оригини қишда ижарага олиш бўйича мерсисайдликларга таклиф тайёрламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли бельгиялик футболчи «Вольфсбург» таркибида бир йил ижара асосида тўп суриб қайтган эди. Шундан сўнг ушбу мавсумда унга ҳали бирор ўйинда имконият берилмади.

Таъкидлаш жоиз, «Ливерпуль»дан шу йил ёзда дарвозабон Лорис Кариус 2 йиллик ижара ҳуқуқи асосида «Бешиктош»га йўл олган эди.