Ҳимоячи излаётган Сарри ва Моуриньонинг нигоҳи бир футболчига қаратилган
Oct. 11, 2018, 6:08 p.m. 8302

«Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри ҳимоя чизиғини янги кадрлар билан мустаҳкамлаш керак, деган фикрда.

The Sun манбасига кўра, италиялик мутахассис Лондон клуби раҳбариятидан «Милан» ҳимоячиси Алессио Романьолини сотиб олишни илтимос қилган. «Россонери»нинг ушбу ўйинчиси сиймосида Сарри Гари Кэйҳилл ва Андреас Кристенсенга ўринбосарни кўрмоқда. Бу икки футболчи январдаёқ клубни тарк этиш ниятида экани қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта бошида «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг сўрови билан клуб мутасаддиларидан Романьоли трансфери устида бош қотираётгани хабар қилинган эди. Португалиялик мураббий, Алессиодан ташқари «Интер» вакили Милан Шкриньярга ҳам қизиқиш билдирмоқда.